Languages

Maxsus “Ishonch telefoni”

Uzbek

(+99871) 202-20-19 рақамли Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ҳамда “Техник кўмаклашиш маркази” Давлат унитар корхонасида коррупцияга (порахўрликка) қарши курашиш масалалари ва муаммолари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш махсус “Ишонч телефони”

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “ўзбекистон республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5729-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги матнларда – Давлат инспекцияси) ҳамда “Техник кўмаклашиш маркази” Давлат унитар корхонасида (кейинги матнларда – Марказ) коррупцияга қарши курашиш бўйича белгиланган тадбирларни ўз вақтида аниқлаб олиш ва ходимларнинг ноқонуний намойишлари ҳақида жамоатчилик ҳисоботларига тезкор жавоб бериш, Давлат инспекцияси ва Марказда коррупцияга қарши курашиш бўйича юқорида кўрсатиб ўтилган махсус “Ишонч телефони” фаолият юритмоқда.

“Ишонч телефони” бўйича берилган хабарларни қабул қилиш Тартиби

Махсус “Ишонч телефони” бўйича коррупцияга қарши курашиш масалалари ва муаммолари бўйича коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида рўй берганда қуйидаги хабарлар қабул қилинади ва кўриб чиқилади:

Давлат инспекцияси ва Марказ раҳбарлари ва ходимлари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳамда уларга юкланган мажбурият ва вазифалари билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлар содир этганда, техник топшириқларини ва ахборотлаштириш тизимини экспертизадан ўтказилишида, сертификатлаштирилмаган ахборот-коммуникация технологиялари маҳсулотлари ва уларнинг қурилмаларини хўжалик юритувчи субъектларда текширувларни белгиланган тартиб ва муддатларини бузилишига йўл қўйилганда;

Давлат инспекцияси ва Марказ ходимлари томонидан алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, почта алоқаси, даврий босма нашрларни тарқатиш хизматларини кўрсатишда қонун ва норматив ҳужжатлар талаблари бузилганда;

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан махсус “Ишонч телефони”га мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахслар ўзлари ҳақида фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахснинг тўлиқ номи, жавоб юборишда керак бўладиган почта манзили, алоқа учун телефон рақами, шунингдек, хабарнинг мазмун - моҳияти ҳақида хабар берилади.

Берилган хабарни махфийлиги кафолатланади!

Эътибор беринг!

Давлат инспекцияси ва Марказ ходимлари ҳақида коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ва ходимларнинг лавозим йўриқномаларига алоқадор бўлмаган хабарлар кўриб чиқилмайди.

Агар хабарингиз алоқа тармоғи, ахборотлаштириш, телерадиоэшиттиришларни тарқатиш, эфир ва эфир-кабель телевидениеси, почта алоқаси ва даврий босма нашрларни тарқатиш фаолияти ва тақдим этилаётган хизматлар сифатига оид масалалар бўлса, Сиз Давлат инспекциясининг “1144” рақамли “Ишонч телефони”га мурожаат қилишингиз керак.

Агар келиб тушган хабар Давлат инспекцияси ва Марказ ваколати дорасига кирмаса, Сизга тегишли вазирлик ва идораларга мурожаат қилиш юзасидан тавсиялар берилади.

Махсус “Ишонч телефони”га хабарларни қабул қилиш вақти:

Махсус “Ишонч телефони”га хабарлар қабул қилиш ва қайд этиш автомат тарзда программалаштирилган комплекс (интернет алоқаси орқали) мурожаат қилувчи абонентни телефон рақамини аниқлайдиган ҳамда телефон суҳбатларини узлуксиз равишда автоматик ёзиб оладиган режимда қабул қилинади.

Автоматик тарзда битта хабарни қабул қиладиган ускунанинг ишлаш вақти 5 дақиқагача.

Махсус “Ишонч телефони” орқали хабарларни қабул қилиш душанбадан жумагача (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) 09:00 дан 13:00гача ва 14:00 дан 18:00гача масъул ходим томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Диққат! Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 237- моддасига асосан ёлғон хабар бериш, яъни жиноятга оид қасддан нотўғри хабар бериш учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.

Inspeksiya yangiliklari

O‘zbekiston Respublikasi konstitutsiyasi qabul qilinganligiga 27 yil to‘lishi munosabati bilan joriy...

2019-yilning 3-dekabr kuni O‘zkomnazorat boshlig‘i A. Xodjayev Xorazm viloyati hududidagi soha...

2019-yilning 3-dekabr kuni Qoraqalpog‘iston Respublikasi Nukus shahrida O‘zkomnazorat boshlig‘i A....

Soha yangiliklari

O`zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018 yil 21 noyabrdagi “Axborot texnologiyalari va...

Davlat aloqa inspeksiyasi mualliflik va turdosh huquqlar buzilmasligi yo‘lida davlat organlari va...

Chexiya axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlik xizmati mamlakat Tashqi ishlar vazirligi...

E'lonlar

O‘zkomnazorat “Unitel” MChJ kompaniyasining Toshkent shahridagi kommutatsiya markazi modernizatsiya...

2019 yil 27 noyabr soat 00:00 dan 2019 yil 10 dekabr soat 02:00 ga qadar “UMS” MChJ mobil aloqa...

2019 yil 29 noyabr soat 00:00 dan 02:00 ga qadar “Unitel” MChJ mobil aloqa operatori tomonidan...