Сайт синов тарзда ишламоқда

“Ўзкомназорат” хабар қилади

Сана: 17.01.2021

347

“Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” ДУК хабарига кўра 2021 йил 18 январь куни соат 04:00 дан 12:00 га қадар сунъий йўлдошларга сигнални етказиб берувчи қурилмаларда режадаги профилактика ишлари олиб борилади. Тошкент телеминораси ҳамда РТСлардаги рақамли телеузатгичлар орқали эфирга узатилаётган “Uzdigital TV” МЧЖнинг айрим хорижий телеканалларида вақтинчалик тўхталишлар кузатилиши мумкин.