Сана: 01.03.2021
“Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” ДУК хабарига кўра Сирдарё вилояти Гулистон РТСда ўрнатилган рақамли телеузаткичнинг антенна фидер қурилмасида режадан ташқари профилактик ишлар амалга оширилиши муносабати билан “UzdigitalTV” МЧЖнинг айрим телеканаллари ҳамда “Ёшлар” (90,4 МГс) радиоканалида жорий йилнинг 2 март куни соат 10:00 дан – 12:30 га қадар вақтинчалик тўхталишлар кузатилиши мумкин.