Сайт синов тарзда ишламоқда

Бўлимлар

Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи

-
- -

998 71 202 69 74 info@gis.uz

Ахборот хизмати раҳбари - бошлиқнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

Акабиров
Азамат Музаффарович

998 71 202 69 92 press@gis.uz

Ахборот технологиялари соҳасида назорат қилиш бўлими бошлиғи

Балтаев
Рустам Жахонгирович

998 71 202 69 45 it@gis.uz

Бош бухгалтер

Боболов
Рустам Бердиевич

998 71 202 69 71 buxgalt@gis.uz

Махсус ишлар бўлими бошлиғи

Гаюпов
Азиз Абдуллаевич

998 71 202 69 75 maxsus@gis.uz

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ишлаш бўлими бошлиғи

Гусеинов
Вадим Леонтьевич

998 71 202 69 41 pravorg@gis.uz

Умумий бўлими бошлиғи

Жалилов
Қудратилла Суннатиллаевич

998 71 202 69 54 taminot@gis.uz

Маълумотларни узатиш бўлими бошлиғи

Исламов
Жамшид Нигматджанович

998 71 202 69 89 ict@gis.uz

Ахборот хавфсизлиги бўлими бошлиғи

Каримов
Алишер Иноятжонович

998 71 202 69 70 is@gis.uz

Норматив ҳужжатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи

Касимова
Дилобар Дадажоновна

998 71 202 69 83 normativ@gis.uz

Радиоалоқа бўлими бошлиғи

Мамарасулов
Музаффар Рустамович

998 71 202 69 63 radioaloqa@gis.uz

Почта алоқаси бўлими бошлиғи

Нуритдинова
Шахноза Тохировна

998 71 202 69 81 post@gis.uz

Экспертиза бўлими в.в.б.

Нуркувватов
Нурбек Рахмонбердиевич

998 71 202 69 42 info@gis.uz

Молия-иқтисодиёт бўлими бошлиғи

Раимов
Абдузохид Абдугаффорович

998 71 202 69 82 finans@gis.uz

Телерадиоэшиттириш бўлими бошлиғи

Саидов
Козим Касимович

998 71 202 69 85 teleradio@gis.uz

Ходимларни бошқариш бўлими бошлиғининг в.б.

Сафарова
Феруза Шакаровна

998 71 202 69 76 kadri@gis.uz

Маъмурий баённомалар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси

Турамуратов
Пулат Зарифович

998 71 202 69 53 mamuriy@gis.uz

Телекоммуникациялар бўлими бошлиғи

Тургунов
Камолиддин Абзалович

998 71 202 69 93 telecom@gis.uz

Ташкилий инспекторлик бўлими раҳбари

Усманов
Нодир Саидмахмудович

998 71 202 69 92 info@gis.uz

Мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи

Хайдаров
Хасан Мамадалиевич

998 71 202 69 58 murojaat@gis.uz

Муаллифлик ҳуқуқи бўлими бошлиғи

Хамидулла
Холмухамедов Хабибуллаевич

998 71 202 69 46 soft@gis.uz

Юридик бўлими бошлиғи

Яхяев
Розимухаммад Ходжиевич

998 71 202 69 68 yurist@gis.uz
×

- - -

Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи

Халқаро алоқалар бўлими ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, Қарор ва Фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарор ва Фармойишларига, Ўзкомназорат тўғрисидаги Низомга, Ўзкомназоратнинг буйруқлари ва фармойишларига ва бошқа ички норматив ҳужжатларга асосан олиб боради.

Бўлимнинг асосий вазифалари:

  • алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
  • алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида халқаро амалиётни ўрганиб бориш;
  • «Ўзкомназорат»нинг фаолият соҳасига алоқадор самарали халқаро ҳамкорлик бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • хорижий ташкилотлар вакиллари ва делегацияларини қабул қилишни ташкил қилиш, хорижий ташкилотлар билан ёзишмалар, протоколлар ва ҳамкорлик меморандумлари имзоланишини таъминлаш;
  • хорижий паспортларни расмийлаштириш, Ўзкомназорат ходимлари учун визалар, шунингдек чет эллик меҳмонларга виза билан таъминлаш.
×

Акабиров Азамат Музаффарович

Ахборот хизмати раҳбари - бошлиқнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

Ахборот хизматининг асосий вазифалари:

  • “Ўзкомназорат” ДИ ҳақида аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;
  • маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
  • “Ўзкомназорат” ДИ тўғрисида жамоатчилик фикрини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг позициясини ўрганиш;
  • “Ўзкомназорат” ДИнинг ваколатига кирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳамда уларнинг тасдиқланган матнларини белгиланган тартибда расмий веб-сайтга жойлаштириш;
  • “Ўзкомназорат” ДИнинг фаолиятига алоқадор матнли, фото-, аудио- ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш.
×

Балтаев Рустам Жахонгирович

Ахборот технологиялари соҳасида назорат қилиш бўлими бошлиғи

Давлат органларида АКТ жорий этишини назорат қилиш бўлими ташкилотларда АКТ ва «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш ва ривожлантириш жараёнларини ҳамда инфратузилмасининг жорий ҳолатини, иш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, интеграциялашган ахборот тизимларини, маълумот узатиш ва маълумот алмашишнинг идоралараро тармоқларини жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш, давлат ахборот ресурслари интеграция жараёнини белгиланган тартибда мониторинг қилади, ўрганади ва текширади, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат стандартлари талаблари бажарилишини назорат қилиш натижаларини таҳлил қилади, таклифлар тайёрлайди, ҳисоботларини ва электрон маълумотлар базасини юритади.

Бўлимнинг асосий вазифалари:

  • ташкилотларда замонавий АКТни кенг татбиқ этиш ва янада ривожлантириш, ахборот ресурслари, тизимлари ва тармоқларини тезкор ривожланишини таъминлаш, «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш, шу жумладан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматларини кенгайтириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Қарорлари ва Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва топшириқлари, чора-тадбирлар режалари ва йўл хариталарини ижросини таъминланишини назорат қилади;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ Ташкилотларда ахборот технологиялари соҳасида қонунчилик ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талаблари бажарилишини назорат қилади.
×

Боболов Рустам Бердиевич

Бош бухгалтер

×

Гаюпов Азиз Абдуллаевич

Махсус ишлар бўлими бошлиғи

×

Гусеинов Вадим Леонтьевич

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ишлаш бўлими бошлиғи

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ишлаш бўлими ўз ваколати ва йўналиши бўйича алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий нашрларни тарқатиш, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқларини назорат қилиш соҳасида қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан самарали назоратни амалга ошириш, шунингдек, ушбу соҳаларда ноқонуний хатти-ҳаракатларни аниқлаш, олдини олиш ва уларга чек қўйиш йўналишларида Ўзкомназорат давлат инспекциясининг Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро муносабатларини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради.

Бўлимнинг асосий вазифалари:

  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишларида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши устидан назорат қилишда ўзаро ҳамкорлик қилиш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, шунингдек, бошқа ташкилотлар ва идораларда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда текшириш, ўрганиш, мониторингларни ташкиллаштириш;
  • алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида ўтказиладиган мониторинг, ўрганиш ва текширишларда Ўзкомназорат ва ДУК “Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази” ходимларининг коррупцияга йўл қўймаслик ва ноқонуний хатти ҳаракатларини олдини олиш;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган текшириш, ўрганиш ва мониторингларда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий нашрларни тарқатиш, компютер учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатлари ва Ўзкомназорат ваколатига кирмайдиган қоидабузарликлар бўйича материалларни белгиланган тартибда ваколатли давлат органларга тақдим этиш.
×

Жалилов Қудратилла Суннатиллаевич

Умумий бўлими бошлиғи

Ўзкомназорат биносига кириш-чиқишни назорат қилиш, бино ва унинг ҳудудидаги автотранспорт воситаларининг турар жойларини ҳамда автотранспортларни қўриқлаш ва бинонинг қўриқлаш тизимлари ҳолати созлиги техник назоратини олиб бориш, телекоммуникация воситалари узлуксиз ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш.

Boʻlimning asosiy vazifalari:

  • Ўзкомназорат биноси хоналари ва бириктирилган ҳудудда санитария қоидалари ва меъёрлари талаблари асосида тозаликка риоя этилишини, бино атрофидаги тегишли ҳудудларни ободонлаштиришни ташкил этишни, зарур ҳолларда дезинфекция ишлари амалга оширилишини таъминлаш;
  • Ўзкомназорат маъмурий биносида ва уларга бириктирилган ҳудудда электр энергияси, газ, иссиқ ва совуқ сув таъминоти узлуксиз бўлишини ҳамда Ўзкомназорат бўлимлари ва ҳудудий инспекцияларини мебеллар, хўжалик инвентарлари, оргтехникалар канцелярия буюмлари билан таъминлаш;
  • Ўзкомназорат маъмурий биносида ва уларга бириктирилган ҳудудда ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва меъёрларига мувофиқ хўжалик хизматлари кўрсатишни амалга ошириш.
     
×

Исламов Жамшид Нигматджанович

Маълумотларни узатиш бўлими бошлиғи

Маълумотларни узатиш бўлими қуйидагилар юзасидан давлат назоратини амалга оширади: 

  • маълумотлар узатиш тармоқларида хизматларни кўрсатувчи ташкилот ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиш, хизматларни сифатли тақдим этилиши ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, маълумотлар узатиш ва алмашишнинг идоралараро тармоқларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш;
  • маълумотлар узатиш тармоқларида замонавий технологияларини кенг татбиқ этиш ва ривожлантириш, «охирги миля» тамойили бўйича Интернет тармоғидан кенг полосали фойдаланишни, мультисервис алоқа тармоқлари технологияларини, маълумотлар узатиш ва алмашишнинг идоралараро тармоқларини кенгайтиришни таъминлаш, шу жумладан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган маълумотлар узатиш хизматларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва топшириқлари, чора-тадбирлар режалари ва “йўл хариталари”ни ижросини таъминлаш;
  • давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, шунингдек, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан қатъий назар, бошқа ташкилотлар ва идоралар томонидан маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш масалалари бўйича юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини зарур ҳолатларда жойига бориб ҳамда тегишли ҳужжатларни ўрганган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқади.
×

Каримов Алишер Иноятжонович

Ахборот хавфсизлиги бўлими бошлиғи

Бўлим ахборот хавфсизлигини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жорий этиш ва ривожлантириш ҳолати устидан назорат, мониторинг олиб бориш, уни ўрганиш ва текшириш бўйича ишларни амалга оширади.

Бўлимнинг асосий вазифалари:

  • давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар ва идораларда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда ахборот хавфсизлиги талабларини таъминлаш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат стандартлари ижросини назорат қилиш;
  • телекоммуникациялар, почта алоқаси, телерадиоэшиттириш тармоқларида ва ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ишларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан қатъий назар, ташкилот ва идоралар томонидан бажарилишини назорат қилиш.
     
×

Касимова Дилобар Дадажоновна

Норматив ҳужжатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи

Норматив ҳужжатлар билан ишлаш бўлими: 

  • ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар, почта алоқаси ҳамда даврий босма нашрларини тарқатиш хизматларини кўрсатиш, шунингдек ЭҲМ учун дастурлар тарқатиш соҳасида хўжалик юритувчи субъектларининг фаолияти устидан назорат механизмларини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқишни ташкиллаштириш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан мониторинг олиб боради, таклиф ва хулосалар тайёрлайди;
  • ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар, почта алоқаси, даврий босма нашрларни тарқатиш хизматларини сифатли тақдим этилиши ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир, шунингдек ЭҲМ учун дастурлар тарқатиш муаллифлик ҳуқуқларига амал қилишга доир ишлаб чиқилаётган қонун ҳужжатлари, техник регламентлар, давлат стандартлари, қоидалар, йўриқномалар, лицензия келишуви шартлари ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳаларига хулосалар тайёрлайди;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш масалаларида ҳамда норматив ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича вазирликлар, идоралар, компаниялар, корхоналар, марказлар ҳамда халқаро стандартлаштириш ташкилотлари билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилади.
     
×

Мамарасулов Музаффар Рустамович

Радиоалоқа бўлими бошлиғи

Радиоалоқа бўлими норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида радиочастоталардан фойдаланувчи, шу жумладан телекоммуникациялар соҳасида кўчма радиотелефон (мобил, транк, радиоалоқа ва бошқалар) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларда қонунчилик ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари, лицензия шартлари ва талабларига риоя этилиши, шунингдек, сифатли мобил алоқа хизматларини кўрсатиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мобил алоқа бозори ва радиочастота спектрларидан фойдаланган ҳолда телекоммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш устидан давлат назоратини олиб боришда текшириш, ўрганиш, мониторинг ва таҳлил қилиш, хулоса ва таклифлар тайёрлаш ҳамда баҳолаш ишларини амалга оширади.

Радиоалоқа бўлимининг асосий вазифалари:

  • радиочастоталардан фойдаланувчилар ва мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонун ҳужжатлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя этилиши юзасидан назорат олиб бориш;
  • мобил алоқа хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини Ўзкомназорат ваколати доирасида ҳимоя қилиш;
  • кўрсатилаётган мобил алоқа хизматлари сифати қонун ҳужжатлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат стандартларига мувофиқ тақдим этилаётганлигини назорат қилиш.
×

Нуритдинова Шахноза Тохировна

Почта алоқаси бўлими бошлиғи

Почта алоқаси бўлими почта алоқаси ва даврий босма нашрларни тарқатиш хизматларини кўрсатишда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонун ҳужжатлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат стандартлари, амалдаги нормалар ва қоидаларнинг бажарилишини ҳамда кўрсатиладиган хизматлар сифати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида текширишлар, ўрганишлар, мониторинг ўтказади.

Бўлимнинг асосий вазифалари:

  • почта алоқаси хизматлари ташкил этилишини, почта жўнатмаларини ва пул суммаларини сақлаш таъминланишини, почта жўнатмалари қабул қилиш, қайта ишлаш, топшириш технологияларига риоя этилишини ва уларнинг белгиланган назорат муддатларида ўтишини ўрганиш ва текширишни ташкиллаштиради;
  • почта алоқаси ва даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасидаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар параметрлари ва сифат кўрсаткичларининг амалдаги нормаларга мувофиқлиги юзасидан мониторинг, текшириш ва назорат ўтказиш
     
×

Нуркувватов Нурбек Рахмонбердиевич

Экспертиза бўлими в.в.б.

Экспертиза бўлими ахборотлаштириш объектларида (давлат сирлари бундан мустасно) аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотларни, ахборот-коммуникация технологиялари, телекоммуникация жиҳозлари ва бошқа техник воситаларни аттестация, экспертиза ва сертификациядан ўтказиш ҳолатини назорат қилиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштиради

Бўлимнинг асосий вазифалари:

  • ахборотлаштириш объектларида (давлат сирлари бундан мустасно) аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотларни, ахборот-коммуникация технологиялари, телекоммуникация жиҳозлари ва бошқа техник воситаларни республика қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказишни ташкил қилиш;
  • ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар воситаларининг самарали фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилувчи муаммоларни аниқлаш
×

Раимов Абдузохид Абдугаффорович

Молия-иқтисодиёт бўлими бошлиғи

×

Саидов Козим Касимович

Телерадиоэшиттириш бўлими бошлиғи

Телерадиоэшиттириш бўлими норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида радиочастоталардан фойдаланувчи, шу жумладан телекоммуникациялар соҳасида телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидаги лицензиатлар (хўжалик юритувчи субъектлар) томонидан қонун ҳужжатлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат стандартлари, амалдаги нормалар ва қоидаларга риоя қилинишида, шунингдек, кўрсатиладиган хизматларни сифатли тақдим этиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, радиочастота спектрларидан фойдаланган ҳолда телекоммуникация тармоқлари ва инфратузилмаларини замонавий радиотелевизион технологиялар асосида ривожлантириш, улардан фойдаланиш ва хизматларини кўрсатиш фаолиятлари устидан давлат назоратини олиб боришда текшириш, ўрганиш, мониторинг ва таҳлил қилиш, хулоса ва таклифлар тайёрлаш ҳамда баҳолаш ишларини ташкиллаштиришда давлат назоратини амалга оширади.

×

Сафарова Феруза Шакаровна

Ходимларни бошқариш бўлими бошлиғининг в.б.

Ходимларни боқшқариш бўлими Ўзкомназоратда меҳнатни ташкил қилиш ва иш унумдорлигини таъминлаш, юқори самарадорлик ва натижага эришиш мақсадида, Бўлим томонидан ходимларни бошқариш, фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнида иштирок этиш, раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш, кадрлар билан ишлаш фаолиятини таҳлил қилиш, хулоса ва таклифлар тайёрлаш ҳамда баҳолаш ишларини амалга оширилади.

×

Турамуратов Пулат Зарифович

Маъмурий баённомалар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4452-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси марказий аппаратида Маъмурий баённомалар билан ишлаш бўлими ташкил қилинган.

Бўлим, Ўзкомназорат томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида жорий қилинган Ягона марказлаштирилган ахборот тизимига, маъмурий ҳукуқбузарлик содир этган ҳамда ҳукуқбузарликлардан жабрланувчи шахсларни ҳисобга олиш тизимини юритади.

×

Тургунов Камолиддин Абзалович

Телекоммуникациялар бўлими бошлиғи

Телекоммуникациялар бўлими норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъий назар маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро тармоқларда телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларда қонунчилик ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя этилишини назорат қилади.

Бўлимнинг асосий вазифалари:

  • Маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро тармоқларда телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензиялаш ҳақидаги қонун ҳужжатлари, лицензия шартномалари бажарилишини назорат қилади;
  • Маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро тармоқларда телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши юзасидан текшириш, ўрганиш, мониторинг ўтказади;
     
×

Усманов Нодир Саидмахмудович

Ташкилий инспекторлик бўлими раҳбари

Ташкилий инспекторлик бўлими Ўзкомназоратга тааллуқли ҳукумат қарорларининг ижросини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ва чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини ва ҳужжатларни сифатли расмийлаштирилишини назорат қилади, Ўзкомназорат бўлимлари ва ҳудудий инспекциялари билан ҳамкорликда Ўзкомназоратнинг асосий фаолияти йўналишини режалаштиради ва ташкил қилишда иштирок этади, Ўзкомназорат бўлимлари томонидан ўтказиладиган текширишларни режалаштиради, (текшириш режалари ва буйруқларини ишлаб чиқиш),  мувофиқлаштиради ва назорат қилади, Ўзкомназорат Кенгаши фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни юритади, Кенгаш Низоми талабларини бажарилишини назорат қилади.

Бўлимининг функциялари:

  • Ўзкомназоратнинг фаолият режасида кўзда тутилган ва Ўзкомназорат бошлиғининг буйруқлари фармойишлари ва кўрсатмаларида белгиланган вазифалар ва чора-тадбирларни ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш;
  • Ўзкомназоратнинг марказий аппарати ва ҳудудий инспекцияларида ижро интизомига риоя этилишини назорат қилиш;
  • хизматга оид ёзишмаларнинг бажарилишини муддатлари бўйича назорат қилиш;
  • ҳужжатлар ва хатларни белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши ва жавоб берилишини назорат қилади ва Ўзкомназорат бошлиғига ахборот тайёрлаш;
  • Ўзкомназорат мансабдор шахсларининг фаолиятида қонунийликка риоя қилинишинида кўмаклашиш;
  • ташкилий масалалар бўйича Ўзкомназоратнинг марказий аппарати ва ҳудудий инспекцияларининг фаолияти тўғрисида статистик маълумотларни таҳлил қилиб бориш;
  • режалаштирилган турли хил тадбирларни (йиғилишлар, семинарлар, ўқув дарслари, тренинглар ва ҳ.к.) Ўзкомназорат марказий аппарати бўлимлари ва ҳудудий инспекциялар билан ҳамкорликда ташкиллаштириш ва амалга ошириш;
  • Ўзкомназоратнинг марказий аппарати ва ҳудудий инспекциялари фаолиятининг самарадорлигини таҳлил қилиш ва фаолиятини ташкиллаштиришни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • Бўлим ёки ҳудудий инспекцияларнинг Кенгаш кун тартибига асослантирилган таклифларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш;
  • Кенгаш аъзоларининг таклифига асосан Кенгаш кун тартиби ва Кенгаш иш режасини шакллантириш;
  • Кенгаш иш режаси лойиҳасини тайёрлаш ва Кенгаш раисига тасдиқлаш учун киритиш;
  • тегишли бўлимлар билан ҳамкорликда маълумотларнинг слайд кўринишида тайёрланишини таъминлаш;
  • Кенгашнинг режа ва режадан ташқари йиғилишларини ташкиллаштириш, йиғилиш баённомалари ва қарорларини тайёрлаш, расмийлаштириш, ижросини назорат қилиш;
  • Кенгаш раисига ахборотлар тайёрлаш ва Кенгаш Низоми талабларини бажарилишини назорат қилиб бориш.
×

Хайдаров Хасан Мамадалиевич

Мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи

Бўлимнинг асосий вазифалари:

  • жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилади;
  • мурожаатларни белгиланган муддатларга риоя килинишини, қонун доирасида кўриб чиқилишини ташкиллаштиради ва назорат қилади;
  • мурожаатларнинг йўналишлари ва манбаилари бўйича таҳлил қилади;
  • Ўзкомназорат раҳбарияти сайёр қабулларини ташкил этади ва ҳудудий инспекция бошлиқларининг сайёр қабулларини мувофиқлаштиради.
×

Хамидулла Холмухамедов Хабибуллаевич

Муаллифлик ҳуқуқи бўлими бошлиғи

×

Яхяев Розимухаммад Ходжиевич

Юридик бўлими бошлиғи

Ўзкомназоратнинг Юридик бўлими Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”  2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-қарори ва мазкур Қарор билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида” Низом асосида фаолиятини олиб боради.

Бўлимнинг асосий вазифалари:

Юридик бўлим Ўзкомназоратнинг ҳуқуқни қўллаш, қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлаш соҳасидаги йўналишида қуйидагиларга таянади:

  • Ўзбекистон Республикасининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги қонун ҳужжатлари;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4024-сон “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 сентябрдаги ПҚ-4452-сон “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори.