Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Бухоро вилоятида телекоммуникация ва почта алоқаси йўналишида мижозларга хизмат кўрсатиш офисларининг фаолияти ўрганилди

Сана: 17.07.2021

353

Бухоро вилояти “Ўзбектелеком” АК Бухоро филиалининг Бухоро туман телекоммуникация боғламаси ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ Бухоро филиалининг Бухоро тумани почта алоқа боғламасининг мижозларга хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида мижозларга хизмат кўрсатиш оффисларида мижозлар учун яратилган шарт-шароитлар, ишонч телефонлари тўғрисидаги маълумотларнинг мижозлар учун кўринарли жойда ташкил этилганлиги, юқори турувчи ташкилот раҳбарларнинг қабул кунлари, корхонанинг иш режимлари, тарифлар ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлигига, мижозлар билан муомала маданиятига риоя қилган ҳолда хизмат кўрсатилишига алоҳида эътибор қаратилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилди. 

Почта алоқа йўналиши бўйича давлат хизматларининг кўрсатилиши ва мижозлар учун яратилган шароитлар билан танишилди, операторлар томонидан аҳолига давлат хизматларини кўрсатилиш ҳолати ўрганилди.