Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Ўзкомназоратнинг Навоий вилояти ҳудудий инспекцияси ходимлари ҳам коронавирусга қарши эмланди

Сана: 17.07.2021

281

2021 йил 16 июль куни  “Ўзбекистон почтаси” АЖ Навоий филиали биносида ташкил этилган коронавирусга қарши эмлаш тадбирида Ўзкомназоратнинг Навоий вилояти ҳудудий инспекцияси ходимлари COVID-19 га қарши эмланди.

Эмланиш жараёнида тиббиёт ходимлари томонидан, ҳудудий инспекция ходимларига вакцинация жараёни, унинг афзалликлари ҳамда коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олишда эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатлар, тавсия ва тушинтиришлар берилди.