Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Президентнинг «Янги Ўзбекистон» нашрига берган интервьюси мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган маънавий-маърифий тадбир

Сана: 19.08.2021

593

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон» газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволларига берган жавоблари «Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда» сарлавҳали интервьюлари газетанинг жорий йилнинг 17 август кунги сонида чоп этилди.

Муҳтарам Президентимизнинг «Янги Ўзбекистон» газетаси бош муҳаррири саволларига жавоблари кенг қамровлилиги, фактларга бойлиги ва дастурий аҳамиятга эгалиги билан барча ватандошларимизда, шунингдек, хорижий экспертларда катта қизиқиш уйғотди ҳамда чуқур ўқиб ўрганилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жавобларида Ўзбекистоннинг ривожланиш йўли, айниқса кейинги 5 йилликдаги мамлакатимизда кенг миқёсдаги демократик ўзгаришлар, ички ва ташқи сиёсати, ҳозирги кундаги устувор вазифалар ҳақидаги сўз юритилган.

Муҳтарам Президентимизнинг мамлакатимизда оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг, бугун биз танлаган йўлнинг асл мақсади, фалсафасини очиб берган ва ёрқин келажакка ишонч руҳи билан суғорилган интервьюларини мазмун-моҳиятини англаб олиш, эзгу-мақсадларини келгуси фаолиятда дастуриламал сифатида фойдаланиш учун жорий йилнинг 18 август куни бутун жамоа билан бирга маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда сўз олганлар мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳияти юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди ҳамда Янги Ўзбекистоннинг шиддаткор бугуни ва ёрқин эртаси тавсифланган мазкур интервьюдан келиб чиқиб Ўзкомназорат давлат инспекциясида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.