Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

“Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган лойиҳалар ижроси Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги масъуллари билан муҳокама қилинди

Сана: 09.09.2021

391

2021 йил 9 сентябрь куни Ўзкмоназорат раҳбарияти Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги масъул ходимлари, ушбу агентлик тизимидаги Ўзбекистон аккредитация маркази, Ўзбекистон миллий метрология институти, Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти раҳбар ҳамда масъул ходимлари билан учрашув ўтказди. 

“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясидаги лойиҳалар ижро ҳолати йиғилиш иштирокчилари томонидан кенг муҳокама қилинди. Лойиҳалар ижросини таъминлашда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан асосий вазифалар белгилаб олинди.

Ўзкомназорат масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, агентлик тасарруфидаги ташкилотларга АКТни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот тизимлари билан ишлашда эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатлар ҳақида тушунтириш ва тавсиялар берилди.