Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Ўзкомназорат ходимлари Шаҳидлар хотираси ёдгорлик мажмуида бўлишди

Сана: 10.09.2021

349

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ходимлари ватанимиз фидойилари, миллий истиқлол йўлида қурбон бўлган аждодларимиз хотирасини ёд этиш, уларнинг қийинчиликларга тўла ўтган ҳаётини ўрганиш, ватанимиз тарихи бўйича ўз билимларини мустаҳкамлаш мақсадида Шаҳидлар хотираси ёдгорлик мажмуига ташриф буюришди. 

Шаҳидлар хотираси хиёбонида Қуръон тиловат этилиб, ўтганлар ҳақига дуо қилинди. Ўзкомназорат ходимлари “Қатағон қурбонлари хотираси” музейидаги тарихий экспонатлар билан танишишди. Ватан фидойиларининг ҳаёти ва меросини ўрганиш, хотирасини абадийлаштиришга Ўзбекистонда алоҳида эътибор қаратилаётгани эътироф этилди. 

Ходимлар оила аъзолари, фарзандлари, неваралари билан яна Шаҳидлар хотираси ёдгорлик мажмуига келиш, тарихни ўрганиш, бу борадаги билимларини мустаҳкамлашни мақсад қилиб олишди. Келгусида яна бошқа шу каби масканларга яна саёҳатлар уюштирилиши режалаштирилган.