Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Зафаробод туманидаги почта алоқа бўлимида истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар самарадорлиги ўрганилди

Сана: 14.09.2021

126

2021 йил 13 сентябрь куни Ўзкомназоратнинг Жиззах вилояти ҳудудий инспекцияси ходимлари томонидан Зафаробод туманида жойлашган “Ўзбекистон почтаси” АЖ Жиззах филиалига қарашли “Зафаробод” почта алоқаси бўлимининг реконструкция қилинган янги биносини иш фаолиятини бошлаганлиги ва хизмат кўрсатиш жойида истъемолчилар учун керакли маълумотлар ўрнатилганлиги ўрганилди.

Шунингдек, истъемолчилар барча турдаги почта хизматлари билан бирга Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланган ҳолда 33 турдаги давлат хизматларидан ва аутсорсинг асосидаги банк хизматларидан фойдаланишлари учун имкониятлар яратилганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш жараёнида “Зафаробод” почта алоқаси бўлими ходимларига яратилган имкониятлардан кенг фойдаланилган ҳолда кўрсатилаётган хизматлар самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.