Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Ўзкомназорат кенгашининг йиғилишида вазифа ва топшириқлар ижроси танқидий таҳлил қилинди

Сана: 13.10.2021

296

2021 йил 13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясида марказий аппарат бўлим, гуруҳлари, Ахборот технологияларилари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази раҳбар ҳамда масъул ходимлари иштирокида кенгаш йиғилиши ўтказилди.

Ўзкомназорат бошлиғи раҳбарлигида ўтган йиғилишда ҳудудий инспекциялар раҳбарлари видеоконференцалоқа тизими орқали иштирок этишди.

Дастлаб ўқув семинарида маърузачилар томонидан мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеа ва ҳодисалар шу билан бирга «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун ва моҳияти ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, почта алоқаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да белгиланган вазифалар ҳамда бошқа топшириқларнинг ижро ҳолати танқидий таҳлил қилиниб, Ўзкомназорат бошлиғи томонидан марказий аппарат бўлимлари, ҳудудий инспекциялар масъулларига тегишли топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.