Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Навоий вилояти Кармана туманида сайёр қабул ўтказилди

Сана: 02.03.2020

787

2020 йилнинг 28 феврал куни Навоий вилояти, Кармана туманида “Ўзкомназорат”нинг вилоятдаги ҳудудий инспекцияси томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Ушбу сайёр қабулда ҳудуддаги соҳа корхоналари ва мобил алоқа операторларининг масъул шахслари ҳамда Кармана туманининг Талқоқ МФЙ аҳолиси иштирок этди.

Тадбир иштирокчиларига соҳада амалга оширилаётган ишлар, келгуси режалар бўйича ҳисобот бериб ўтилди, фуқароларнинг хизматларни яхшилаш юзасидан таклиф ва муаммолари тингланди.

Сайёр қабулда жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган саволларга жавоб ва тушунтиришлар берилди.

Навоий вилояти ҳудудидаги соҳа корхоналари ва мобил алоқа операторларига аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш бўйича тавсиялар берилди.