Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Ўзкомназорат раҳбарияти Хоразм вилоятида учрашув ўтказди

Сана: 06.12.2019

807

2019 йилнинг 3 декабр куни Ўзкомназорат бошлиғи А. Ходжаев Хоразм вилояти ҳудудидаги соҳа корхоналари ва мобил алоқа операторларининг раҳбар ва масъул ходимлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан алоқа соҳасини ривожлантириш бўйича қабул қилинган Фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти, ижро ҳолати, республикамизда Электрон ҳукуматни жорий этиш, барча соҳаларга ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, истеъмолчиларга кўрсатилаётган мобил алоқа хизматлари сифатини яхшилаш, рақамли телевидение ва маълумотлар узатиш хизматларини кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ижобий натижалар ва муаммоли масалалар шунингдек келгуси режалар бўйича маълумот берилди. Тадбир иштирокчиларининг бу борадаги таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Учрашув якунида Ўзкомназорат раҳбарияти томонидан Хоразм вилояти ҳудудидаги соҳа корхоналари ва мобил алоқа операторларига аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш бўйича тавсиялар берилди.