Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Ўзкомназорат Самарқанд вилояти ҳудудий инспескияси Иштихон туманида сайёр қабул ўтказди

Сана: 09.12.2019

801

2019 йил 6 декабр куни Ўзкомназорат Самарқанд вилояти ҳудудий инспекцияси раҳбари томонидан Иштихон туманида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда туман аҳолиси вакиллари ва ҳудудда фаолият олиб бораётган соҳа корхоналари масъул ходимлари иштирок этди. Тадбирда қатнашган фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди. Шунингдек, сайёр қабулда икки нафар фуқаронинг почта орқали ўтказилган пул жўнатмасини тумандаги марказий Почта алоқаси амалиёт залидан олишга ёрдам бериш тўғрисидаги ва телефон алоқаси носозлиги юзасидан қилган мурожаатлари жойида тезкор ҳал этилди.

Шунингдек, “Ж. Махмудов” маҳалла фуқаролар йиғини фуқароларининг ўзлари истиқомат қиладиган ҳудудни оптик толали алоқа кабели орқали телекоммуникация хизматлари билан қамраб олиш юзасидан қилган мурожаатлари назоратга олинди.