Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Оҳангарон шаҳрида сайёр қабул ўтказилди

Сана: 27.12.2019

791

2019 йил 26 декабр куни Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида “Ўзкомназорат” давлат инспекцияси Тошкент вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи томонидан жисмоний ва юридик шахслар билан сайёр қабул ўтказилди.

Тадбирда “Ўзонлайн” интернет хизматига уланиш ва мобил алоқа хизмати бўйича мурожаатлар муҳокама қилинди. Сайёр қабулда иштирок этган масъул ходимлар мурожаатлар юзасидан тушунтиришлар берди.

Тошкент вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи иштирокчиларига соҳада амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режалар ҳақида гапириб, уларнинг мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва мурожаатчиларга натижалар бўйича жавоб хатлари йўлланишини маълум қилди.