‹ | 2021 | › |
Сана: 04.01.2020
2019 йил 11 ноябр санасида Самарқанд шаҳри Зарафшон сиҳатгоҳининг рўпарасида М-37 автомагистралида “Unitel” МЧЖнинг 3 та таянч база станцияларини боғловчи иккита 32 толали оптик алоқа кабелининг узиб юборилиши оқибатида ҳудудда абонентларга кўрсатилаётган алоқа хизматларида тўхталиш кузатилган.
Ушбу ҳолатга сабабчи бўлган фуқаро Ш. Қ. га нисбатан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги” Кодекснинг 154-моддаси 1-қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги иш ҳақининг базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари яъни 669 000 сўм маъмурий жарима тайинланган.