Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Ўзбекистон Республикаси фуқаросига нисбатан маъмурий чоралар қўлланилди

Сана: 04.01.2020

750

2019 йил 26 декабрда Навоий шаҳрининг “И. Каримов” ва “Меъморлар” кўчалари кесишмасида “Жозибали қурилиш монтаж” МЧЖ томонидан “Ўзбектелеком” АК Навоий филиалининг кабели узиб юборилган. Оқибатда “Риком Унитек” МЧЖ томонидан ягона сигнал орқали кабел телевидениеси телевизион каналларини ретрансляция қилиш хизматларида тўхталиш содир бўлган.

Ушбу маъмурий ҳуқуқбузарлик учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси Б.И.га нисбатан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги” Кодекснинг 154-моддасига асосан маъмурий иш кўриб чиқилиб, “Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари”га амал қилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикасидаги иш ҳақининг базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари яъни 669 000 сўм маъмурий жарима қўлланилган.