Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Нукус шаҳрида сайёр қабул ўтказилди

Сана: 30.01.2020

819

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаси хизматларидан фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2020-йил 29-январ куни, “Ўзкомназорат” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси раҳбарлари томонидан Нукус шаҳрида сайёр қабул ўтказилди.

Тадбирда бугунги кунда соҳада амалга оширилаётган ишлар, ҳудудий инспекция томонидан 2019-йилда олиб борилган ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар ҳамда келгусида уларнинг олдини олиш чоралари тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Сайёр қабулда фуқаролардан маҳаллий телефон алоқаси ва интернет хизматлари ҳамда почта ва даврий босма нашрларини тарқатиш йўналиши бўйича мурожаатлар келиб тушди. Берилган саволларга соҳа корхоналари раҳбарлари ва маъсул ходимлари томонидан тегишли жавоблар берилди, қўшимча ўрганишлар талаб қилинадиган мурожаатлар ечими бўйича вазифалар белгилаб олинди.