Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2020

Соҳалар

“Ўзкомназорат”да видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Сана: 20.01.2020

534

2020 йил 20 январ куни “Ўзкомназорат” давлат инспекциясида бўлим ҳамда ҳудудий инспекциялар бошлиқлари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш давомида аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш ва ўрганиш, норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш, оператор ва провайдерларнинг кабел хўжалигини ўрганишда аниқланган камчилик ва муаммолар, шунингдек марказий аппарат бўлимлари ҳамда ҳудудий инспекциялар фаолиятига таалуқли бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Раҳбарият томонидан ҳудудий инспекциялар фаолияти самарадорлигини ошириш ва “Ўзкомназорат” давлат инспекциясига юклатилган устувор вазифаларни бажариш юзасидан тегишли таклифларни киритиш бўйича топшириқлар берилди.