‹ | 2021 | › |
Сана: 29.01.2020
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мавжуд муаммоларни жойида аниқлаш ва уларни тезкор бартараф этиш мақсадида, 2020-йилнинг 28-январ куни Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри, Дўстлик маҳалласи аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур сайёр қабулда “Ўзкомназорат” давлат инспекция ҳамда Сирдарё вилоятидаги телекоммуникация хизматларини кўрсатаётган хўжалик юритувчи субектларнинг масъул ходимлари иштирок этди.
Тадбир давомида алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари хизматлари истеъмолчиларидан келиб тушган мурожаатлар, кўрсатилаётган хизматлар юзасидан мавжуд муаммолар, камчилик ва таклифлар тингланди ҳамда шу масалалар бўйича тушунтиришлар берилди.