Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Хоразм вилояти Янгибозор туманида сайёр қабул ўтказилди

Сана: 31.01.2020

818

2020 йилнинг 30 январ куни Хоразм вилояти Янгибозор туманида ўтган саёр қабулда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаммоларни аниқлаш ва уларни тезкор бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда “Ўзкомназорат” Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси ҳамда вилоят ҳудудида телекоммуникация хизматларини кўрсатаётган хўжалик юритувчи субектларнинг масъул ходимлари қатнашди.

Сайёр қабулда телекоммуникация хизматларини кўрсатишда аҳолида учраётган муаммо ва камчиликлар, уларнинг ечими бўйича таклифлар тингланиб, ушбу масалалар бўйича тушунтиришлар берилди.