‹ | 2021 | › |
Сана: 11.03.2020
2020 йилнинг 10 март куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида сайёр қабул ўтказилди, унда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаммоларни аниқлаш ва уларни тезкор бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда “Ўзкомназорат” Тошкент шаҳар ҳудудий инспекцияси ва АКТ вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиқлари, ҳудудда телекоммуникация хизматларини кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг масъул ходимлари иштирок этди.
Сайёр қабулда телекоммуникация хизматларини кўрсатишда аҳолида учраётган муаммо ва камчиликлар, уларнинг ечими бўйича таклифлар тингланиб, ушбу масалалар бўйича тушунтиришлар берилди. Хизмат кўрсатиш сифати бўйича келиб тушган мурожаатлар рўйхатга олиниб, натижаси юзасидан фуқароларга хабар берилиши келишиб олинди.