Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Самарқандда мурожаатни эътиборсиз қолдирган мансабдор шахсга маъмурий чора кўрилди

Сана: 31.03.2020

1519

Самарқанд вилояти, Ургут туманида истиқомат қилувчи фуқаро Б.А. Интернет хизмати 2 ойдан буён ишламаётганлиги бу борада Ургут туман телекоммуникациялар боғламаси масъул мансабдор шахсига қилган мурожаатлари эътиборсиз қолаётганлиги тўғрисида “Ўзкомназорат” ДИ “1144” “Ишонч телефони” орқали мурожаат қилган.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида фуқаронинг Интернет хизмати ишламаётганлиги юзасидан Ургут туман телекоммуникациялар боғламаси масъул ходимларига, “Ўзбектелеком” АК “Чақирувларга ишлов бериш маркази”га бир неча маротаба қилган мурожаатлари эътиборга олинмаганлиги ва абонент томонидан носозлик бўйича берилган буюртмалар бирламчи ҳужжатларда қайд қилинмаганлиги ҳамда носозлик бўйича берилган буюртмалар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилмаганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 153-моддасига асосан Маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар масъул мансабдор шахсга нисбатан чора кўриш учун Ургут туман Маъмурий судига тақдим этилди.

Ургут туман Маъмурий судида масъул мансабдор шахсга нисбатан Маъмурий иш кўриб чиқилиб базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима жазоси тайинлаган.

Фуқаро Б.А.нинг Интернет хизматларидан фойдаланишига шароит яратилган.