Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

“ЎЗКОМНАЗОРАТ”: Провакацияларга алданманг!

Сана: 08.04.2020

824

Коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий тармоқларда ва турли веб-сайтларда катта ҳажмдаги зарарли ахборотлар тарқалмоқда, улар одамларни чалғитиб, оммани ваҳимага солмоқда ҳамда бутун дунё аҳолиси учун катта хавфга айланди.

Жиноятчилар табиб ёки шифокорликни даъво қилиб COVID-19га қарши имунитетни шакллантириш учун турли кимёвий аралашмаларни сотиб олиш ҳамда ичишни тавсия қилмоқда, масофадан туриб турли тушунарсиз усуллар билан даволашни ваъда бериб, касалликнинг келиб чиқишини 5G таянч станциялари билан боғлаётган ёки “фитна назарияси” бўйича короновирус умуман йўқлиги, дунёда содир бўлаётган воқеалар одамлар устидан янги бошқарув тизимини ишга тушириш мақсадида қилинаётганини таъкидлаётганлар кўпайган. Шунингдек, аслида умуман йўқ ёхуд ўзгартирилган башоратларни тарқатиб, улар остига таниқли инсонларнинг исм-шарифини ёзиш ҳолатлари учраб турибди.

Бу каби хабарларни ўқиган, эшитган одамлар эҳтиёткорликни унутиб расмий ОАВ ва давлат органларининг тавсиялари йоддан чиқмоқда оқибатда фуқароларнинг хавфсизлигига путур етмоқда.

Дунёнинг турли мамлакатларида олимлар томонидан коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқилаётгани, синовдан ўтказилаётгани ҳақидаги хабарларнинг тарқалиши Интернетда COVID-19ни аниқлаш учун экспресс-тестлар ва инфекцияга қарши ваксини сотуви бўйича ёлғон эълонлар кўпайишига олиб келди. Ҳали ҳеч бир давлат расман одамларда коронавирусга қарши вакцинанинг клиник тест қилингани, экспресс-тестлар ёки COVID-19га қарши вакцина сотувга қўйилгани ҳақида расман хабар берилгани йўқ.

“Ўзкомназорат” ДИ Ўзбекистон Республикаси аҳолисидан яна бир бора бу каби хабарларга ишонмасликни, уларни ижтимоий тармоқларда тарқатмасликни, оилавий давраларда ҳам қуйидаги расмий манбалардан олинган ахборотларни муҳокама қилишни тавсия этади:

@koronavirusinfouz

coronavirus.uz

#vahimasizkarantin

#карантинбезпаники