Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

ЎЗКОМНАЗОРАТ: Электрон почтадан фойдаланганда уларга мураккаб пароллар қўйинг!

Сана: 24.04.2020

1541

“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси аввал ҳам фуқароларни ижтимоий тармоқлар ва Интернетда фирибгарларнинг “ўзни яккалаш” тартибидан фойдаланиб турли йўллар билан фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ўғирлаётгани ҳақида огоҳлантирганди.

Сўнгги вақтларда гарчи ҳозирда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардан кўпроқ фойдаланилаётган бўлишига қарамай, кўпчилик фойдаланувчиларнинг электрон почтасига ҳужум уюштириш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Электрон почта кундалик турмушда тармоқдаги турли жараёнларда фойдаланиш учун ишлатилади ва ўз долзарблигини йўқотмаган.

Электрон почтага ҳужум уюштирилганда, жиноятчилар у ердан сизнинг шахсий маʼлумотларингиз, фотосуратлар, видеолар, матнли ҳужжатларни, турли сайтлар ва иловалардаги паролларни, ижтимоий тармоқдаги маʼлумотлар, телефон рақамлари ва банк карталари ҳақидаги ахборотларни ўғирлаб олиши мумкин.

Интернетда фирибгарларга бегона электрон почталарга кириш учун паролларни танлаб берадиган турли бепул илова ва дастурлар мавжуд. Почтани бузиб киришни амалга оширувчи ушбу иловалар асосан фойдаланувчи томонидан танланган нотўғри яъниким мураккаб бўлмаган парол қўйилганидан фойдаланиб қолади.

Ўз электрон почта манзилингизни ҳимоя қилиш учун унга киришда тўғри парол қўйинг, у ўта қисқа бўлмаслиги лозим (логин, user, pass каби махфий сўзлар танламаслик зарур), фақат рақамларнинг ўзидан иборат бўлмаслиги керак (123, 2525, 0701), битта муайян жумладан ҳам иборат бўлмагани маъқул (privet, salom, parol), шунингдек клавиатурада осон эсда қоладиган калит сўзлар жамланмасини танлаш ҳам нотўғри қарор (qwerty, asdfg, rtyui) бўлади ва фирибгарлар ишини осонлаштиради.

Электрон почтани ишончли ҳимоя қилишнинг яна бир йўли бу “иккинчи тоифали сайтлар”га кириш учун захирадаги почтадан фойдаланишликдир, чунки баъзи сайтлар рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларнинг логин ва пароллари ҳақидаги маълумотлар базасини сотиши мумкин.

Шунингдек компютердаги антивирус дастурининг базаси янгиланганлигига ҳам эътибор бериш зарур. Замонавий антивирус дастурларининг аксарияти тармоқда тарқалган вируслар ва СПАМ-хабарномалардан қурилмани яхши ҳимоя қилади.

“Ўзкомназорат” ДИ электрон почтадан фойдаланганда унга мураккаб пароллар қўйишни, шунингдек заруратга кўра захира электрон почтаси очишни ва ҳар доим антивирус дастурларидан фойдаланишни тавсия қилади, бу шахсга доир маʼлумотлар ошкор бўлмаслигининг мустаҳкам кафолати бўлади.