Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Ўзкомназорат: Пластик картангизга пул тушириб беришни ваъда қилган фирибгарларга ишонманг!

Сана: 09.06.2020

1654

“Ўзкмоназорат” давлат инспекцияси аввал ҳам бир неча марта карантин даврида интернетда ва ижтимоий тармоқларда фирибгарлар ва уларнинг алдовларига ишониб қолаётган кишиларнинг Ўзбекистонда ҳамда хориж мамлакатларида учраб тургани ҳақида огоҳлантирганди. 

Фирибгарлар фуқароларнинг пластик карталаридан пул ечиб олишда турли услублардан фойдаланмоқда. Улар банкоматлар олдида “Картамни унутиб қолдирдим, нақд пул жуда зарур, дўстим сизни картангизга пул туширади, картангизни номерини беринг ва пул тушгандан кейин менга шу пулни ечиб берасиз” қабилидаги гап билан одамларни алдамоқда.Фирибгарлик йўли билан бир кишининг картасидан керакли маблағни электрон ҳисобга ўтказиб, бошқа бир одамнинг ҳисобидаги маблағдан пулни нақдлаштирмоқда. Ҳисобига пул тушганидан кейин картадаги маблағни нақдлаштириб берган одам ўзи билмаган ҳолда фирибгарларга шерик бўлиб қолмоқда.
 
Қийналган оилага ёрдам қиламан деб аввал пластик карта ҳақидаги маълумотларни, сўнгра электрон ҳисобдаги маблағларни ўғирлаётган, турли акциялар ўйлаб топиб одамларни алдаётганлар ҳам хорижда ва Ўзбекистонда учраши мумкинлигини унутмаслик зарур.  

Ўзкомназорат бу каби ҳолатлардан огоҳ бўлишга, пластик карточка рақамини бегоналарга ошкор қилмасликка, юқорида қайд этилган фирибгарлик схемалари иштирокчи бўлиб қолмаслик учун хушёрликни оширишга чақиради.