Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Сурхондарё вилоятида алоқа кабелини узиб юборган фуқарога нисбатан маъмурий чора кўрилди

Сана: 10.06.2020

1719

2020 йил 20 март куни Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида яшовчи фуқаро Н.А. Шахриобод маҳалласи ҳудудида “Samsung” русумли трактори билан ариқ қазиш ишларини олиб бориш жараёнида огоҳлантириш устунлари бўлишига қарамасдан “Ўзбектелеком” АК “Телекоммуникация транспорт тармоғи” филиали Еттинчи техник боғламасининг магистрал оптик толали алоқа кабелини узиб юборган.

Н.А. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 майдаги 210-сон қарори билан тасдиқланган “Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари”да белгиланган талабларнинг бузган. “Ўзкомназорат” ДИ Сурхондарё ҳудудий инспекцияси ушбу ҳуқуқбузарлик сабабларини ўрганиб чиқиб, ҳуқуқбузарга нисбатан “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида”ги баённома расмийлаштирган.

Ҳудудий инспекциянинг 2020 йил 2 июндаги 39/02-сон қарори билан Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида яшовчи Н.А. га нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 майдаги 210-сон қарори билан тасдиқланган “Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари” талаблари бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 154-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.