Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2020

Соҳалар

“Ўзкомназорат” фейк хабарларга алданмаслик, компьютердаги маълумотларни ишончли ҳимоя қилишга чақиради

Сана: 22.06.2020

1030

Фирибгарлар тамонидан яна бир схема орқали алдаш ҳолатлари кузатилмоқда, фойдаланувчи интернетдан янгиликларни ўқиб чиқаётган ёки видео томоша қилаётган вақтда браузернинг қуйи бурчагида кичик огоҳлантирувчи эълон пайдо бўлади.

“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси коронавирус инфекциясининг тарқалиши сабаб дунёнинг кўплаб мамлакатларида давом этаётган карантин даврида фирибгарларнинг интернет, мобил телефон рақамларга қўнғироқ қилиш, банкоматлар олдида одамларни алдаш орқали ва яна бошқа турли йўллар билан одамларни алдаётгани, электрон ҳисобдаги маблағларни ўғирлаётгани ҳақида бир неча марта огоҳлантирганди.

Фирибгарлар тамонидан яна бир схема орқали алдаш ҳолатлари кузатилмоқда, фойдаланувчи интернетдан янгиликларни ўқиб чиқаётган ёки видео томоша қилаётган вақтда браузернинг қуйи бурчагида кичик огоҳлантирувчи эълон пайдо бўлади. Унда компьютер хавф остида экани, техник носозлик кузатилгани, уни бартараф қилиш учун махсус дастурни, операцион тизимни ишлашини мувофиқлаштирувчи драйверни ўрнатиш зарурлиги ва махсус хаволага ўтиб дастурни юклаш сўралади.

Фойдаланувчи кўрсатилган дастурни юклаб олса ва ишга туширса фирибгарлар компьютерни вирус билан зарарлашига, ундаги маълумотларни кўчириб олишига ёки ўчириб ташлашига имконият яратади.

Бу каби вазият мобил телефонда ҳам кузатилиши мумкин. Яъни қурилманинг дастурий таъминотини янгилаш, акс ҳолда телефон блокланиши мумкинлиги ҳақида сохта огоҳлантириш берилади. Фойдаланувчи қурилмага дастурий таъминотни юклаяпман деб ўйлаб зарарли программани ўрнатиб олиши мумкин.

“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси сайтлар остида чиқадиган ёки электрон почта орқали келадиган бу каби эълонларга эътибор қилмаслик, уларни ўчириб ташлаш, шундай хабарлар чиқадиган ахборот ресурсларидан иложи борича фойдаланмаслик, компьютер учун антивирус дастурларини расмий манбалардан олиш, янгилаш ҳамда дастурий таъминотни мунтазам равишда зарарли дастурлардан мониторинг қилишни тавсия этади.