Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2020

Соҳалар

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида алоқа кабелини узиб юборган фуқарога нисбатан маъмурий чора кўрилди

Сана: 10.07.2020

1057

Фуқаро М.Н. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 майдаги 210-сон қарори билан тасдиқланган “Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари”да белгиланган талабларни бузган

Қашқадарё вилояти, Қарши туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.Н., Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Хумдон МФЙ ҳудудида XCMG300LW русумли трактори билан қазиш ишларини олиб бориш жараёнида огоҳлантириш устунлари бўлишига қарамасдан “Ўзбектелеком” АК “Телекоммуникация транспорт тармоғи” филиали Саккизинчи техник боғламасининг магистрал оптик толали алоқа кабелини узиб юборган.

“Ўзкомназорат” Қашқадарё вилоят ҳудудий инспекцияси томонидан ушбу ҳуқуқбузарлик сабаблари ўрганиб чиқилиб, ҳуқуқбузарга нисбатан “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида”ги баённома расмийлаштирилган. 

2020 йил 8 июлдаги “Ўзкомназорат” ДИ қарори билан М.Н. га нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 154-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.