Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2020

Соҳалар

Сурхондарё вилоятида қурилиши тугалланган телекоммуникация объектлари фойдаланишга қабул қилинди

Сана: 07.09.2020

413

“Ўзкомназорат” давлат инспекциясининг фармойишига асосан Сурхондарё вилояти ҳудудий инспекцияси ходимлари 2020 йилнинг август ойида “Ўзбектелеком”АК “Ўзмобайл” филиалининг Сурхондарё вилоятидаги 53 та (45 жуфт РРЛ, 6 та 3G, 2 та 2G) ва “Unitel” МЧЖнинг Сурхондарё вилоятидаги 2 та (1 жуфт РРЛ, 1 та 4G) қурилиши тугалланган объектларини доимий фойдаланишга қабул қилиш комиссияси ишида иштирок этдилар.

Қурилиши тугалланган объектларни ўрганиш вақтида аниқланган камчиликлар юзасидан субъектларга тегишли хулосалар тақдим этилди. Камчиликлар бартараф қилингандан сўнг “Ўзбектелеком” АК “Ўзмобайл” филиали ва “Unitel” МЧЖнинг қурилиши тугалланган объектлари фойдаланишга қабул қилинди.