Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2020

Соҳалар

“Ўзкомназорат” давлат инспекциясида почта ва курьерлик хизматларини кўрсатувчи субъектларнинг вакиллари билан учрашув ўтказилди

Сана: 09.09.2020

426

2020 йил 9 сентябрь куни “Ўзкомназорат” давлат инспекциясида почта, курьерлик хизматларини кўрсатувчи субъектлар, хусусан “DMS EXPRESS”, “BTS Express Cargo Servis”, “Star EХPRESS”, “Exspress Mail Universal” ҳамда “FARGO Parcel Service” МЧЖлар раҳбарлари ва мутасадди ходимлари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда соҳадаги муаммолар, жумладан, почта ва курьерлик хизматлари сифатини янада ошириш, жўнатмалар хавфсизлигини таъминлаш мазкур йўналишда фаолият олиб бораётган ходимларнинг билим ва малакаларини ошириш, почта ва курьерлик хизматларини кўрсатишдаги камчилик ҳамда муаммолар таҳлил қилинди. Хўжалик юритувчи субъектлар вакилларининг муаммолар юзасидан таклиф ва мулоҳазалари тингланди. 

Тадбир якунида бу каби учрашувларни тез-тез ташкиллаштириб туриш, почта ва курьерлик хизматларини кўрсатишдаги камчиликларни бартараф қилишда жаҳон тажрибасини татбиқ қилиш, янги инновацион ечимларни муҳокама қилишга келишиб олинди.