Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2020

Соҳалар

Telegram’да тарқалган зарарли файл ҳақида маълумот

Сана: 15.09.2020

936

Сентябрь ойи бошида “Telegram”даги каналлар ва гуруҳларда фотосурат файлига ўхшаш зарарли илова тарқалгани, интернет фойдаланувчилари бу каби файлларни юклаб олиб ўрнатиши оқибатида, қурилманинг дастурий таъминотига зарар етиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Уларда ушбу файл очилганидан кейин смартфон ёки компьютердаги маълумотлар ўғирлаб олиниши мумкинлиги, тизим ишламай қолиши ёки бошқа техник хатоликлар юз бериши ҳақида огоҳлантирилганди.

Мутахассисларнинг маълумот беришича, SCR (Script File) кенгайтмали файллар орқали турли дастурларни яратиш мумкин. Одатда, SCR файллар уларни яратган тегишли дастурнинг ижро қилувчи файл скриптлари ҳисобланади. SCR файлни очиш тизимда муайян буйруқлар рўйхатининг амалга оширилишига сабаб бўлади. Бундай буйруқлар файлда муайян тартибда жойлашади. SCR файлларининг аксарияти матнли формат шаклида сақланади. Уларни матн муҳаррирлари дастурлари ёки иловаларида очиш ва кўриш мумкин. Бундай файлларга ўзгартириш киритиш анча қийин, сабаби улар, кўпинча, қўшимча ва ўзгаришлардан ҳимояланган бўлади.

Ушбу турдаги файллар яратилганидан кейин троян туридаги зарарли вируслар ва бошқа зарарли дастурлар билан бирга ишлай олади. SCR файл очилганида, одатда, антивирус дастурларини кўп ҳолларда блоклаб қўядиган буйруқлар ишга тушади. Вирус ёзувини ўзгартирмаслик ҳимояси мавжудлиги ёки SCRда яширинган EXE-файл туфайли антивируслар, кўпинча, бундай дастурий таъминотни ўчира олмайди. SCR файли ичига жойлаштирилган троянлар ва вирусларни топиш ва ўчириш мушкул бўлгани сабабли ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассислар мазкур шаклдаги номаълум файлларни очмасликни тавсия қиладилар.