Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2020

Соҳалар

«Рақамли Ўзбекистон - 2030» стратегиясини амалга оширишдаги вазифалар муҳокама қилинди

Сана: 17.10.2020

443

Жорий йилнинг 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон - 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармонида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган Ўзкомназоратнинг видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Фармон билан белгиланган вазифалар, стратегия, ҳудуд ва тармоқларни трансформация қилиш дастурлари, чора-тадбирлар, йўл хариталари ва лойиҳаларнинг муддатида, сифатли амалга оширилишини доимий равишда мониторинг ва таҳлил қилиш асосий вазифа этиб белгиланиши, бу бўйича Ўзкомназоратнинг Республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлари шакллантирилиб, ҳар бир ҳудуд ва тармоқлар бўйича масъуллар белгилаб олингани, вазифалар ижроси юзасидан амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.

Видеоселекторда шунингдек, Фармон билан белгиланган вазифа ва топшириқлар ижросини мониторинг ва таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш учун ахборот технологиялари ва тизимларидан фойдаланиш ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Фармонда белгиланган топшириқлар, стратегия, дастурлар, чора-тадбирлар, йўл хариталари ва лойиҳаларнинг ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлашда Ўзкомназорат томонидан амалга ошириладиган асосий вазифалар белгилаб олинди.