Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Давлат байроғи қабул қилинганига 29 йил тўлиши муносабати билан тадбир ўтказилди

Сана: 18.11.2020

472

“Ўзкомназорат” давлат инспекциясида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганига 29 йил тўлиши муносабати билан тадбир ўтказилди.

Унда марказий аппарат бўлимлари бошлиқлари ва видеоконференцалоқа тизими орқали бўлимлар ҳамда ҳудудий инспекцияларнинг ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида давлат рамзлари, Ўзбекистон республикаси давлат байроғининг мамлакат суверенитетини сақлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ўрни ҳамда аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Ҳудудий инспекциялар ва марказий аппарат ходимлари томонидан тарихий мисоллар асосида давлат рамзларининг аҳамияти, давлат байроғининг юксак минбарларда, жаҳон миқёсидаги спорт мусобақаларида кўтарилиши, Ўзбекистон мадҳиясининг янграши одамларни руҳлантириши ва ўзгача фахр бериши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, тадбирда Ўзкомназоратга юклатилган вазифалар ижросида бирдамлик ва ҳурмат асосида натижадорлик ҳамда самарадорликни таъминлашга эътибор қаратилди.