Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2020

Соҳалар

Ўзкомназоратнинг Фарғона вилояти ҳудудий инспекциясида “Миллий байроғимиз – Ўзбекистон суверенитетининг олий рамзи” мавзусида тадбир ўтказилди

Сана: 18.11.2020

310

“Ўзкомназорат” Фарғона вилояти ҳудудий инспекциясида “Миллий байроғимиз – Ўзбекистон суверенитетининг олий рамзи” мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда бу каби тадбирлардан мақсад Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан “Ўзкомназорат” Фарғона вилояти ҳудудий инспекцияси ходимлари онгини давлат рамзлари ҳақидаги тушунчалар билан бойитиш, “Байроққа садоқат – элга садоқат” экани, воқеа ва ҳодисаларга муносабатни шакллантиришда ушбу рамзларнинг ўрни ҳамда аҳамиятини тушунтириш эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, Фарғона вилоятининг марказий масканларидан бири Театр-концерт саройи хиёбонида энг катта салобатли, баландлиги 67 метр, ҳажми 20 метрга 10 метр бўлган давлат байроғи 2019 йил 7 декабр санасида ўрнатилгани, бу улкан байроқ фарғоналикларнинг миллий рамзига айлангани қайд этилди.