Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2020

Соҳалар

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

Сана: 19.11.2020

263

2020 йил 18 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Бувайда туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади.

Марказ замонавий комьпютер жиҳозлари билан таъминланган. Тумандаги ёшлар бу ерда рақамли технологиялар, дастурлаш асослари, робототехника, киберспорт бўйича ўқув курсларида таълим олиб IT-технологиялар бўйича билимини ошириши мумкин.

Рақамли технологиялар ўқув марказида бир йил давомида 300 дан ортиқ мутахассилар ўқитилади, шунингдек бу ерда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа идоралар ходимлари ахборот коммуникация технологиялари йўналишидаги малакасини ошира олади.