Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Хоразм вилоятида алоқа кабелини узиб юборган фуқарога маъмурий чора кўрилди

Сана: 25.11.2020

511

2020 йил октябр ойида Хива тумани, “Эски қиёт” маҳалласи ҳудудида жисмоний шахс томонидан ер қазиш ишларини олиб бориш жараёнида ушбу ҳудуддан ўтган “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиали Урганч – Хива туманлараро зонаичи магистрал оптик толали алоқа кабелини узиб юборилган.

Ушбу алоқа линияси айланма каналлар орқали захираланганлиги сабабли алоқада тўхташ ва хизматлар сифатининг ёмонлашиши ҳолатлари кузатилмаган.

“Ўзкомназорат” Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси ушбу ҳуқуқбузарлик сабабларини ўрганиб чиқиб, кабелни узиб юборган фуқарога “Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари”да белгиланган талабларни бузганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 154-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий иш очди. Жисмоний шахсга нисбатан ноябрь ойида тегишли қарор билан маъмурий жарима жазоси тайинланган. Шунингдек, ҳуқуқбузар “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиалига етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берган.