‹ | 2021 | › |
Сана: 25.11.2020
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А. А., Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, “Сариосиё” МФЙ ҳудудида рухсат олмасдан қазиш ишларини олиб бориб, ушбу ҳудуддан ўтган Давлатлараро аҳамиятга эга бўлган “Ўзбектелеком” АК “Телекоммуникация транспорт тармоғи” филиалининг саккизинчи техник боғламасига тегишли шиша толали алоқа кабелини узиб юборган.
“Ўзкомназорат” Қашқадарё вилоят ҳудудий инспекцияси томонидан ушбу ҳуқуқбузарлик сабаблари ўрганиб чиқилди. Ҳуқуқбузарга нисбатан “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида”ги баённома расмийлаштирилган.
А.А.га нисбатан 2020 йил 16 ноябрдаги “Ўзкомназорат” ДИ Қашқадарё вилоят ҳудудий инспекцияси қарори билан Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 154-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.