Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш қоидаларини бузган шахсга маъмурий жарима тайинланди

Сана: 10.02.2020

859

“Ўзкомназорат”нинг Тошкент шаҳар ҳудудий инспекцияси томонидан радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш қоидаларини бузиб, ҳуқуқбузарли содир этган шахс яъни Тошкент вилояти, Тошкент туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.К.га нисбатан маъмурий жазо чораси қўлланилди.

Мансабдор шахс А.К. “Ўзбектелеком” АК “Ўзмобайл” филиалининг Ҳондамир МФЙ манзилида жойлашган таянч станциясини Давлат санитар-эпидемиологик назорат назорат марказининг хулосасини олмасдан ноқонуний равишда ишга туширган ва ушбу таянч станциясининг тегишли рухсатномасиз ишлатилишига йўл қўйган.

Радиоэлектрон воситаларни лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш) ва фойдаланишнинг тартибини бузган А.К.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 152-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари – бир миллион бир юз ўн беш минг сўм маъмурий жарима жазоси тайинланган.