‹ | 2021 | › |
Сана: 22.12.2020
“Ўзбектелеком” АКнинг Наманган филиали Наманган шаҳар телекоммуникация боғламаси томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, 2020 йилнинг ноябр ойида фуқаро С.С. томонидан Наманган шаҳар Саноат кўчасида, боғламага қарашли бўлган ер ости алоқа кабели ўтган ҳудудда, ўзбошимчалик билан рухсатсиз ер қазиш ишлари олиб борилиши оқибатида алоқа трассасининг ҳимоя ҳудуди бузилиб, шиша толали алоқа линиялари узиб юборилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзкомназоратнинг Наманган вилояти ҳудудий инспекцияси томонидан ўз ваколати доирасида маъмурий иш кўриб чиқилди. Фуқаро С.С. “Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари”га амал қилмаганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 154-моддасининг 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарлик чораси кўрилди.