Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Ўзкомназоратда 2020 йил якунлари таҳлил қилинди, 2021 йил учун устувор вазифалар белгилаб олинди

Сана: 13.01.2021

571

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясида марказий аппарат бўлимлари, ҳудудий инспекциялар ҳамда “Ахборот технологияларилари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази” ДУКнинг 2020 йилдаги фаолияти, 2021 йил учун режалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида белгилаб берилган мақсад ва вазифалар, Вазирлар Маҳкамасида 2021 йилнинг 7 январь куни ўтказилган муҳокама мажлисида белгиланган топшириқларнинг ижросини сифатли таъминлаш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилишда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида марказий аппарат бўлимлари, ҳудудий инспекциялар фаолияти давомида улар томонидан йўл қўйилган камчиликлар, муаммоли масалалар танқидий кўриб чиқилди.

Ўзкомназорат фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, Қарор ва Фармойишлари, Ҳукуматнинг қарор, фармойиш ва топшириқлари, соҳага оид норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, ходимларнинг ижро интизомига қатъий риоя қилиши таъкидланди.

Танқидий фикрлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда инспекция ва уннинг таркиби бўлимлари фаолиятида натижадорлик ҳамда самарадорликка эришиш бўйича 2021 йилда эътибор қаратиш зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.