Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Сана: 08.02.2021

1112

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясида 2021 йил 8 февраль куни буюк шоир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудига 580 йил тўлиши муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Ўзкомназоратнинг марказий аппарати бўлимларининг ходимлари ҳамда видеоконференцалоқа тизими орқали ҳудудий инспекциялар, Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази вакиллари иштирок этди. 

Маънавий-маърифий тадбир давомида Тошкент давлат юридик университети профессори, юзлаб илмий мақолалар муаллифи Феруза Мухиддинова маъруза қилди. Ф.Мухиддинова ўз нутқида Навоий ижодида бугунги кун ғоялари, уларнинг Янги Ўзбекистонда илгари сурилаётган эзгу ташаббуслар билан боғлиқлиги хусусида маълумотлар бериб ўтди. 

Шунингдек, инспекция ходимлари томонидан тайёрланган чиқишларда Алишер Навоий ижодида асосий ўрин тутган умуминсоний қадриятлар, хусусан она ватанга муҳаббат, ота-онага ҳурмат, ахлоқ ва халқпарварлик ғоялари тўғрисида сўз юритилди.