Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Сана: 12.02.2021

1113

Жорий йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекомуникациялар соҳасида  назорат бўйича давлат инспекциясида Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, саркарда ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.  Унда  марказий аппарат бўлимлари ҳамда видеоконференцалоқа орқали ҳудудий инспекциялар ходимлари иштирок этдилар. 

Тадбирда буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан яратилган нодир, бебаҳо илмий асарларнинг жаҳон тараққиёти, илм-фани ривожидаги аҳамияти, инсоният тафаккури, айниқса, ёш авлод маънавиятини юксалтиришдаги ўрни муҳим эканлигини таъкидланди. Шоҳ ва шоирнинг ҳаёти ва ижоди, ўлмас асарлари ҳақида маълумотлар берилди. 

Шунингдек, ушбу маънавий-маърифий тадбирда инспекция ходимлари томонидан “Бобур” видеофильмидаги эпизодлар асосида тайёрланган қизиқарли саҳна  кўриниши намойиш этилди. Ҳудудий инспекциялар ходимлари шоирнинг ҳаёти, у қолдирган адабий мерос намуналари ҳақида онлайн тарзда маълумотлар беришди.