Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Бухорода почта алоқаси соҳасидаги масъул ходимлар иштирокида профилактик тадбир бўлиб ўтди

Сана: 19.02.2021

204

Бухоро вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари кенгашида 2021 йил 18 февраль куни “Ўзбекистон  почтаси” АЖ Бухоро филиали таркибидаги барча почта алоқаси боғламаси масъул ходимлари иштирокида почта алоқаси объектларида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш, одоб-ахлоқ ва меҳнат низоси масалалари, шунингдек, ходимлар томонидан пул маблағларининг камомади ва ўзлаштириш ҳолатлари келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбирда “Ўзбекистон почтаси” АЖ, Ўзкомназорат Бухоро вилояти ҳудудий инспекцияси, Давлат хавфсизлик хизмати, Диний ишлар бошқармаси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари мавзуга доир маърузалари билан иштирок этди. 

Шунингдек, “Коррупция келажак кушандаси”, “Диний экстремизм ва терроризмни жамиятга солаётган таҳдиди”, “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш ички назорат қоидалари” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 декабрдаги “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4921-сонли қарори бўйича почта алоқаси операторлари ва провайдерлари ҳамда ходимларининг шахсий жавобгарлиги ва мажбуриятлари тўғрисида маълумотлар берилди.  Тадбир қизиқарли савол-жавоблар тарзида ўтказилди.