Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Маъмурий ҳуқуқбузарлик иши бўйича ходимларни малакасини оширишга қаратилган семинар

Сана: 19.02.2021

242

Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясида 2021 йил 19 февраль куни Маъмурий ҳуқуқбузарлик иши бўйича ходимларни малакасини оширишга қаратилган семинар ўтказилди.

Унда марказий аппарат бўлимлари ва видеоконференцалоқа тизими орқали ҳудудий инспекцияларнинг ходимлари иштирок этди. 

Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси катта инспектори К.Қурбонов Маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан тўпланган ҳужжатларни расмилаштириш ҳақида, Жиноят қидирув бош бошқармаси катта тезкор инспектори С.Абдуллаев Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби хусусида маълумотлар берди. Семинар давомида Ўзкмоназорат ходимларини қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан жавоб қайтарилди.