Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Сирдарё вилоятида соҳа корхона ва ташкилотларининг раҳбарлари билан учрашув ўтказилди

Сана: 23.02.2021

451

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси раҳбарияти иштирокида 2021 йил 23 февраль куни Сирдарё вилоятида соҳа корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул ходимлари билан йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон ҳалқига қилган мурожаатномасида алоқа, ахборотлаштриш ва телекоммуникациялар соҳасига бўлган эътибор, барча соҳаларда рақамлаштириш, ахборот тизимларини жорий этиш, бу орқали аҳолига замонавий хизматларни кўрсатишни йўлга қўйилиши, мижозлрага сифатли ва узлуксиз алоқа хизматини кўрсатиш, бунда авваламбор мурожаатлар билан самарали ишлаш тизимнии йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди. “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида ҳудудларда рақамли трансформация қилиш “Йўл хариталари”нинг Сирдарё вилоятидаги ижро ҳолати, белгиланган вазифаларнинг бажарилиш муддатларига  эътибор қаратиш лозимлиги, масъул корхона ва ташкилотлар билан доимий ҳамкорликдаги алоқаларни ўрнатиш ва зиммамизга юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариш, бунда маълумотлар асосланган бўлишига алоҳида эътибор қаратиш, эрилишган ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар келгусида қайта юзага келмаслиги бўйича қатъий чоралар кўриш лозимлиги тушунтирилди.

Тадбир давомида ҳудудда аҳолига кўрсатилаётган алоқа хизматлари, почта алоқа объектларида мижозларга қулай шароитларнинг яратилмаганлиги каби қатор камчилик ва муаммолар, уларнинг ечимини таъминлаш, муаммоларни қисқа фурсатларда бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, доимий назоратини олиб бориш зарурлиги қайд этилди. 

Шунингдек, йиғилишда соҳа ва корхона раҳбарлари томонидан фаолиятларида юзага келаётган муамммолар ва таклифлар юзасидан фикр алмашилди.