Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳақида онлайн семинар

Сана: 27.03.2021

418

2021 йил 26 март куни Ўзкомназорат раҳбарияти, бўлим бошлиқлари ҳамда тартибга солиш таъсирини баҳолашга масъул ходимлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолаш” мавзусида видеоконференцалоқа тизими орқали ўтказилган семинарида иштирок этди.

Мазкур семинарда Ўзбекистон республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори хусусида, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш бўйича маълумотлар берилди.