Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Ўзкомназорат ходимлари IT Park фаолияти билан танишдилар

Сана: 01.04.2021

321

Ўзкомназорат инспекцияси ходимлари жорий йилнинг 31 март куни пойтахтимизда жойлашган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари парки – IT Park фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ташриф буюрувчиларга IT Parkнинг ташқи лойиҳалар бўйича менежери С.Пармонқулов томонидан Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари паркининг  яратилиши, фаолияти, режалари хусусида батафсил маълумот берилди.  Инспекция  ходимлари қизиқарли маълумотларга  эга бўлдилар. Жумладан, IT Park истиқболли стартап-лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда уларни ички ва ташқи бозорларга чиқаришга ихтисослашганлиги, IT Park истиқболли стартап-лойиҳаларни ишга тушириш ва илгари суриш учун бизнес-инкубация дастурларини амалга ошириш, акселерация ва венцур молиялаштириш билан шуғулланиши, паркнинг асосий вазифаси экспортга йўналтирилган янги иш ўринлари очишни кўзда тутувчи рақобатбардош стартап-экотизимларни яратишдан иборатлиги тўғрисидаги  маълумотлар ходимлар томонидан  қизғин кутиб олинди.

Технопаркда мутахассислар учун барча қулайликлар яратилган, истиқболли стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация ва акселерация дастурлари ташкил этилган. Ахборот технологиялари, молия технологиялари, логистика, электрон тижорат, электрон таълим, биотехнология ва бошқа йўналишлардаги илк лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Aхборот-коммуникация технологиялари изчил ривожланишининг яна бир муҳим омилларидан бири соҳада рақобатбардош маҳсулотлар ва хизматларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни ички ҳамда ташқи бозорларда илгари суриш, инновацион ишланмаларни рағбатлантиришдир. Aйнан мана шу мақсадни кўзлаб барпо этилган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-Park)нинг резидентлари ҳисобланган 392 ташкилотда бугун тўрт минг нафар мутахассис фаолият юритмоқда. Энг муҳими, ушбу ташкилотларнинг 14 таси хорижий капитал иштирокида ташкил этилган бўлса, 54 таси янги очилган.

IT-Parkда зарур инфратузилма, жумладан замонавий лабораториялар, коворкинг-марказ ҳамда офис майдонлари тақдим этилган. Технопаркда резидентларга молиявий, маркетинг, юридик ва бошқа консалтинг хизматлари кўрсатилади.

Тошкент шаҳрида IT-Park резидентлари сонини кўпайтириш ва етарли шароит яратиш мақсадида умумий майдони 408 минг квадрат метрга тенг ҳудудда хориждан жалб қилинган эксперт билан ҳамкорликда IT-Park инфратузилмаси объектларини қуриш концепцияси ишлаб чиқилди. IT-Parkнинг ҳудудий филиалларини ташкил этиш бўйича жойлардаги маҳаллий ҳокимликлар билан қўшма қарорлар имзоланиб, ҳар бир лойиҳа бўйича бажариладиган вазифалар тасдиқланган.

Ўзкомназорат ходимлари IT-Parkда имкониятлари билан яқиндан танишдилар. Келажакда дастурий маҳсулотлари билан иштирок этиш истагини билдирдилар.