‹ | 2021 | › |
Сана: 17.02.2020
2020 йил 14 феврал куни пойтахтнинг Яккасарой туманида “Ўзкомназорат”нинг Тошкент шаҳар ҳудудий инспекцияси ва АКТ вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиқлари, шунингдек аҳолига телекоммуникация хизматларини кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Тадбир давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолига телекоммуникация хизматларини кўрсатишда пайдо бўлаётган муаммо ва камчиликлар ҳақида фикр алмашилди.
Иштирокчиларнинг таклифлари тингланиб уларга тегишли тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга телекоммуникациялар хизматлари сифати юзасидан мурожаатлар қабул қилинди ва расмийлаштирилди.