Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида сайёр қабул ўтказилди

Сана: 17.02.2020

932

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаси хизматларидан фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2020 йил 14 феврал куни, “Ўзкомназорат” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий инспекцияси ва АКТ вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси раҳбарлари томонидан тасдиқланган режага асосан Нукус туманида сайёр қабул ўтказилди.
 

Ўтказилган тадбирда бугунги кунда алоқа соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ҳудудий инспекция томонидан 2019 йилда олиб борилган назорат тадбирлари давомида аниқланган камчиликлар ҳамда келгусида уларнинг олдини олиш чоралари тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Сайёр қабулда фуқаролардан маҳаллий телерадиоэшиттириш, телефон алоқаси ва интернет хизматлари ҳамда почта ва даврий босма нашрларини тарқатиш йўналиши бўйича муаммоли масалалар муҳокама қилинди. Тадбир давомида берилган саволларга маъсул ходимлар томонидан жавоблар берилди.